
Денгизнинг сўнгги бор. Саҳролар тугайди. Сен – сўнгсизсан, муҳаббат. Қўлларингн
Денгизнинг сўнгги бор. Саҳролар тугайди. Сен – сўнгсизсан, муҳаббат. Қўлларингни бер, Тафтида исинай. О, баттар тирикман оловингда ёнганим сайин. Сени кезиб,чарчамайман, Сенда сузиб, чўкмайман. Сенда учиб, юксалганим сайин юксалган. Кўзларинг – тиниқ осмон… О, нақадар бесарҳад дунёсан! О, нафас нафасга туташди! Тириклик – лабларимиз орасидадир, муҳаббат.

